Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Арми-2019: “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасида Ўзбекистон пешқадам!

Арми-2019: “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасида Ўзбекистон пешқадам!

 

Хабарингиз бор, 4-15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

“Ҳарбий олимпиада” дея эътироф этилаётган V Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета” Ўзбекистонда “Фориш” тоғ полигонида илк маротаба ўтказилди.

12 кун давом этган мусобақа қизиқарли баҳс ва мунозараларга тўла ўтди. Унда Вьетнам Социалистик Республикаси, Мьянма, Арманистон, Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон, Венесуэла (кузатувчи мақомида) иштирок этди.

Саноқли дақиқалардан сўнг Армия-2019 мусобақалари “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Мусобақа якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳозиргина тугади.

Унда мусобақага доир ва Ўзбекистон  жамоалари кўрсатган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасига мезбонлик қилаётган Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни олди. Шунингдек, Ўзбекистон жамоаси Армия-2019 нинг бошқа мусобақаларида ҳам юқори 2-3-ўринларни олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги “АрМИ–2019” мусобақалари рекорд даражадаги иштирокчиларни – 36 давлатдан 217 та жамоанинг 5 мингдан зиёд ҳарбийларини ўз ичига қамраб олди.

Дебютант мамлакатлар сифатида бу гал майдонларда Иордания, Камбоджа, Конго ва Мали республикалари, Куба ва Шри-Ланкадан келган ҳарбийлар куч синашади.

НАТО мамлакатлари ҳам “АрМИ” ўйинларига катта қизиқиш билдирган бўлиб, жорий йилда АҚШ, Франция, Туркия ва Словакия каби давлатлар вакиллари кузатувчи мақомида қатнашади.

“АрМИ – 2019” ўйинлари жами 31 та танловдан иборат бўлиб, улардан 16 таси Россияда, тўрттаси Хитойда, учтаси Қозоғистонда, Беларусь ва Эронда иккитадан ҳамда Арманистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда биттадан танловлар ўтказилди.

Маросимнинг бошланиши ва тақдирлаш ҳақидаги суратларни бироздан кейин тақдим этамиз. Унда ғолибларга аталган совғалар ва пул мукофотлари ҳам бор.

Бизни кузатишда давом этинг.     

Киритилди: 18:07 15.08.2019. Ўқилди: 2473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!