Арманистонлик журналист Татул Акопян Эрон билан чегарада Россия ҳарбийларининг хизмат жойларидан Россия байроқлари олиб ташланганини маълум қилди.
"Агаракка борадиган йўлда, шунингдек Аракс дарёси қирғоғи бўйлаб Шванидзоргача бўлган йўлда бирорта ҳам Россия байроғи йўқ. Бундан тахминан бир ярим ой олдин бу ерда бўлганимда рус триколорларини кўрган эдим. Менинг тушунишимча, Россия байроқлари Арманистон-Эрон чегара постларидан олиб ташланиб, фақат Арманистон байроқлари қолдирилган.
Шванидзордан Ереванга борадиган йўлга бурилиб, Нрнадзоргача йўлни давом эттирмаганим сабабли, бошқа қўшма Арманистон-Россия постларидан Россия байроқлари олиб ташлангани ёки йўқлигини айта олмайман," - деб ёзди Акопян.