Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Арманистоннинг ЕОИИдан чиқиши иқтисодий инқирозга олиб келиши мумкин — Россия Ташқи разведка хизмати

Арманистоннинг ЕОИИдан чиқиши иқтисодий инқирозга олиб келиши мумкин — Россия Ташқи разведка хизмати

Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) Арманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)дан чиқиши мамлакат иқтисодиёти учун жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

Идора тарқатган баёнотда қайд этилишича, Европа Иттифоқи ҳам Арманистон ЕОИИни тарк этган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий хатарларни яхши англайди. СВР талқинига кўра, Брюсселнинг ўзи ҳам Россияга қарши санкциялар ва Украинани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётгани сабабли, Арманистоннинг эҳтимолий иқтисодий йўқотишларини қоплаш имконияти чекланган.

Шунга қарамай, Россия разведкаси Европа тузилмалари Ереванни Европа Иттифоқига яқинлашиш сиёсатини давом эттиришга ундаётгани ва унга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдириб келаётганини таъкидлади.

СВР, шунингдек, Европа Иттифоқи Арманистонни Россия билан иқтисодий ҳамкорликни қисқартиришга рағбатлантираётганини қайд этди.

Баёнотда ЕОИИга аъзо давлатлар Арманистоннинг Европа интеграцияси йўлига молиявий кўмак бериши ва бир вақтнинг ўзида унинг иқтисодиётида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этиши кутилмаслиги лозимлиги ҳам таъкидланган.

Киритилди: 21:33 30.07.2026. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!