Арманистонда Россия телеканалларини ёпиш масаласи муҳокама қилинмоқда, деди мамлакат парламентидаги “Фуқаролик шартномаси” фракцияси аъзоси Лусине Бадалян.
“Албатта, бу масалалар муҳокама қилинмоқда”, деди Бадалян factor.am интернет нашрига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, тегишли идоралар қарорни эълон қилади.
Унинг сўзларига кўра, бу масала Миллий Ассамблеянинг ялпи мажлисларида кўтарилган.