Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Арманистондаги парламент сайловлари натижалари 14 июнь куни эълон қилинади

Арманистондаги парламент сайловлари натижалари 14 июнь куни эълон қилинади

Арманистонда 7 июнь куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг якуний натижалари 14 июнь куни эълон қилинади.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раҳбари Ваагн Овакимян маълум қилди.

"Биз жума кунигача қайта санаш ва тузатишлар киритишни давом эттирамиз. Шундан сўнг шикоят ва аризалар кўриб чиқилади. Якуний натижалар эса 14 июнь куни эълон қилинади", деди у.

Эслатиб ўтамиз, Арманистонда 7 июнь куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бюллетенларнинг 100 фоиз санаб бўлингандан сўнг, Бош вазир Никол Пашиняннинг "Фуқаролик шартномаси" партияси 49,83% овоз олди.

Ишбилармон Самвел Карапетян билан боғлиқ "Кучли Арманистон" партияси 23,28% овоз олиб, иккинчи ўринни эгаллади. Собиқ президент Роберт Кочарян бошчилигидаги "Арманистон" блоки 9,93% овоз олди.

Киритилди: Бугун 11:31. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!