Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Арманистонда маҳбус суд биносидан қочиб кетди

Арманистонда маҳбус суд биносидан қочиб кетди

Арманистонда маҳбус Армавир умумий юрисдикция суди биносидан қочиб кетди.

Арманистон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, у «Армавир» жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган бўлган.

Эркак оилавий зўравонлик иши бўйича эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқиш учун судга олиб келинган. Судья уни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирганидан сўнг, эркак қочишга муваффақ бўлган.

Айни вақтда Армавир шаҳрида полиция кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда.

Арманистон ички ишлар вазирининг матбуот котиби Нарек Саргсян маҳбуснинг қочиб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, аввалроқ Ширак вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган. Ўшанда айбланувчи суд биносининг ойнасини синдириб, қочиб кетган, бироқ кейинчалик қўлга олинган. Қочиб кетганидан сўнг унга нисбатан янги айбловлар қўйилган.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!