Арманистонда ҳарбий хизматчи Жора Карапетян ўқдан олган жароҳати оқибатида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотида айтилмоқда.
Шифокорларнинг уринишларига қарамай, аскарнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Воқеа ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеа сабабларига ҳозирча ойдинлик киритилмаган.