Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Арманистон ва Покистон дипломатик алоқалар ўрнатди

Арманистон ва Покистон дипломатик алоқалар ўрнатди

Арманистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари — Арарат Мирзоян ва Исҳоқ Дар — икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоладилар.

Имзолаш маросими Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида бўлиб ўтди.


Арманистон ТИВ матбуот хизматининг баёнотида шундай дейилади:

«Коммюнике имзоланиши орқали Арманистон ва Покистон дипломатик муносабатлар ўрнатди. Икки мамлакат ҳукуматлари БМТ Уставига мувофиқ дўстона алоқаларни ривожлантиришга интилишади. Бу ўз ичига бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро ҳурмат қилиш, тажовуздан воз кечиш, ички ишларга аралашмаслик, тенглик, ўзаро манфаат ва тинч ҳамкорлик тамойилларини қамраб олади», — дейилади хабарда.

Арманистон ва Покистон ҳукуматлари:

  • Бир-бири билан вакиллар алмашиш,

  • 1961 йилги Вена конвенцияси ва халқаро дипломатик амалий тажриба асосида ўзаро дипломатик муносабатларни таъминлаш учун зарур ёрдам кўрсатишга келишиб олганлар.


❕ Покистон — БМТнинг ягона аъзоси эдики, у Арманистонни тан олмаган. Бунинг сабаби — Покистоннинг армян-озарбайжон можаросида Бокуни қўллаб-қувватлаши эди. Илгари бу икки давлат ўртасида ҳеч қандай расмий алоқа бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 8 август куни Арманистон ва Озарбайжон АҚШ президенти воситачилигида Вашингтонда тинчлик келишувини парафлашган.

Киритилди: 13:08 01.09.2025. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!