Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян ва Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмет Ҳажиев 26 сентябрь куни Брюсселда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокараларга тайёргарлик кўриш учун учрашади.
Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати баёнотида айтилади.
Хабар қилинишича, бундан ташқари Григорян Брюсселда Франция президенти Эммануэль Макрон маслаҳатчилари, Германия канцлери Олаф Шольц, Европа кенгаши раиси Шарль Мишель билан учрашади.
ТАСС хабарига кўра, томонлар 5 октябрь куни Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтадиган етакчилар учрашувига тайёргарлик кўради.