Арарат Мирзоян бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Россия расмийлари, парламент аъзолари ва экспертлари Арманистон суверенитетига катта ҳурмат билан ёндашишлари ва бундан буён ҳеч қачон бизнинг ички ишларимизга аралашишга йўл қўймасликлари керак. Жаноб Лавров ҳам Арманистоннинг ички ишларига ва ички сиёсатига аралашмасин", — дея таъкидлади Арманистон ТИВ раҳбари.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Арманистондаги вазият бу мамлакатнинг ички иши эканлиги, аммо мамлакатда черковга ҳужумлар ташвишга сабаб бўлаётганлигини" айтган эди.
Мирзоян Лавровнинг "черковга ҳужумлар" ҳақидаги баёноти ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. "Арманистонда ҳукумат томонидан черковга қарши кураш йўқ", — дея қўшимча қилди Мирзоян.