Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти билан муносабатларда «қайтиб бўлмайдиган нуқта»га яқин турибди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Бутунармания форумида маълум қилди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ Арманистон хавфсизлиги, унинг келажакдаги мавжудлиги ва суверенитетига таҳдидларни келтириб чиқаради.
«Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйди, чунки бу тузилма республика суверенитетига таҳдид туғдирди», - деди Пашинян.
Шу билан бирга, бош вазир Арманистон на Россия, на ЕОИИ билан иқтисодий алоқаларини узиш ниятида эмаслигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Арманистон ўзининг иқтисодий алоқаларини диверсификация қилишга, ЕИ ва АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда, бироқ бу айнан алмаштириш эмас, балки қўшиш ҳақида.
Пашиняннинг сўзларига кўра, диверсификация «вақт талаб қиладиган босқичма-босқич жараёндир».
Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари «Агар Арманистон Европа Иттифоқига қўшилиш учун заррача имкониятни кўрса ва бу билан боғлиқ потенциал хатарларни бошқариши мумкинлигини тушунса, бу имкониятдан албатта фойдаланади», деб таъкидлади.
КХШТ Арманистонни тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида кўришда давом этади ва барча масалалар бўйича мулоқотга тайёр.
«Маълумки, Арманистон вакиллари бу тадбирларда қатнашмаган. Шунга қарамай, биз Арманистонни ташкилот форматида тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида кўришда давом этамиз ва Ереванлик ҳамкасблар билан барча долзарб масалалар бўйича мулоқотга тайёрмиз», — деди у.