Ереван КХШТдан Арманистонга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатни 23 ноябрдаги йиғилишда кўриб чиқишдан олиб ташлашни сўради, дея маълум қилди ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетов.
"Арманистон томони, гарчи бошқа барча иттифоқчилар бу қарорни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бу ҳужжатга ҳеч қандай қизиқиш билдирмади, бундан ташқари, ишимизнинг якуний қисмида уни кун тартибидан бутунлай олиб ташлашни сўради", — дея таъкидлади Тасмагамбетов.