Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Арманистон ҳукумати ҳар бир туғилган бола учун 1300 доллар бермоқчи

Арманистон ҳукумати ҳар бир туғилган бола учун 1300 доллар бермоқчи

Armenia Today нашрининг хабар беришича, Арманистонда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа 500 минг арман драмини (1300 АҚШ доллари) ташкил этади.

"Тегишли қонунчилик ташаббуси Арманистон парламенти томонидан қабул қилинган. Бунгача тўлов миқдори оиладаги болалар сонига боғлиқ бўлган: биринчи ва иккинчи бола учун 300 минг драм (786 АҚШ доллари), учинчи ва тўртинчи бола учун 1 миллион драм (2600 АҚШ доллари), бешинчи ва ундан кейинги болалар учун эса 1,5 миллион драм (3900 АҚШ доллари) тўланган", дейилади хабарда.

Шу билан бирга, мамлакатда кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш дастури сақлаб қолинади. Унга кўра, оиладаги 2022-2025 йилларда туғилган учинчи ва ундан кейинги ҳар бир бола учун ойига 50 минг драм (131 АҚШ доллари) миқдоридаги моддий ёрдам улар олти ёшга тўлгунига қадар берилади.

Хабарда айтилишича, янги қонун 2026 йил 1 январдан кейин туғиладиган болалар учун ҳам ушбу тўловларни давом эттиришга ҳуқуқий асос яратиши керак.

Киритилди: 20:25 18.12.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!