Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистон Европа Иттифоқига қўшиладими?

Арманистон Европа Иттифоқига қўшиладими?

Арманистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи бўйича имзо тўплаш жараёнини бошлаши мумкин. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати сайтида маълум қилинди.

Пайшанба куни «Республика» партияси раиси ўринбосари Артак Зейналян тимсолида ваколатли вакили бўлган бир гуруҳ шахслар мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи бўйича имзо тўплаш жараёнини бошлаш бўйича ҳужжат тақдим этди.

⏳ Марказий сайлов комиссияси ташаббус гуруҳи ва унинг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани 10 кун муддатда кўриб чиқади.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига қўйиш учун 50 минг Арманистон фуқаросининг имзосини тўплаш керак.

❕ Аввалроқ, ўтган ҳафта Арманистон бош вазири Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг барча органларидаги иштирокини вақтинчалик тўхтатиб қўйганини эълон қилган эди.

Июнь ойида Зақафқазия давлати раҳбари КХШТни аъзолари Арманистонга Озарбайжон билан урушда ҳеч қандай ёрдам бермаган «кўпикли иттифоқ» деб таърифлади.

Киритилди: 06:30 06.09.2024. Ўқилди: 1236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!