Арманистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) таркибидан чиқиш ҳақида ўйламаяпти.
Бу ҳақда Арманистон иқтисодиёт вазири Геворк Папоян матбуот анжуманида маълум қилди.
"Ҳозирда Арманистон ЕОИИ аъзоси. Ва айни дамда ЕОИИдан чиқиш масаласи Арманистон ҳукумати кун тартибида эмас", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, “Арманистоннинг Европа Иттифоқига аъзолиги кун тартиби параллель кун тартибидир”.
"Бизнинг вазифамиз бу кун тартибини муҳокама қилиш эмас, балки иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини оширишдир. Арманистон Европа Иттифоқидами, ЕОИИдами ёки қаерда бўлишидан қатъи назар, фарқи йўқ. Иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириши, ҳосилдорлигимиз ўсиши керак. - деди Папоян.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Шу муносабат билан Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши мамлакатнинг ЕОИИ аъзолигига мос келмайди, деб таъкидлади.