"Биз ЕОИИдан чиқишни режалаштирмаяпмиз, аммо халқимиз танловга эга бўлиши учун муқобил йўналишни шакллантиришга тайёргарликни бошладик. Референдум ўтказиш учун муайян тартиб-таомиллардан ўтиш керак ва биз шу йўлдан бормоқдамиз", — деди Никол Пашинян.
Арманистон Бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакат 2027–2028 йилларда ЕИга тўлақонли аъзолик жараёнини бошлаш учун мурожаат қилиши мумкин.