Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш жараёнининг ҳақиқий босқичи бошланганини эълон қилди.
Пашинян бу ҳақда чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишлар олиб бориладиган Тавуш вилоятидаги чегара қишлоқлари аҳолиси билан учрашув чоғида айтиб ўтди.
Тегишли видео You Tubeда Арманистон ҳукумати раҳбари маъмурияти матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Пашинян Арманистон чегарани Олмаота декларациясига мувофиқ белгилашини эслатди. «Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш жараёни ҳақиқий босқичга кирмоқда. Чегарани делимитация қилиш комиссиялари бориб, Арманистон Республикаси чегаралари қаердан бошланади, бу ерда Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси бўлиши керак, бу ҳақда қарор қабул қилиши керак», — деди сиёсатчи.