Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Аризонада самолётлар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Аризонада самолётлар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Аризонада самолётнинг тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳат олди, деб хабар беради ABC News.

Ҳодиса «Bombardier Learjet 35A» самолёти Скоттсдейл аэропортига қўнгач, учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, шахсий мулкда тўхтаб турган «Gulfstream 200» бизнес-жетига бориб ўрилган.

Парвоз Техас штатининг Остин шаҳридан кетаётган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, «Bombardier Learjet 35A» самолётининг чап асосий қўниш мосламаси қўниш вақтида ишламай қолган, натижада тўқнашув содир бўлган.

Бир киши вафот этди, иккитаси оғир аҳволда ва маҳаллий травма марказларига юборилди, учинчи йўловчи маҳаллий касалхонага юборилди, тўртинчиси эса даволанишдан бош тортди.

Ҳодиса пайтида тўхтаб турган самолёт бортида йўловчилар бўлмаган, дейди расмийлар.

Аризона штатининг Марикопа округида жойлашган аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди. Бироқ воқеа содир бўлганидан тахминан олти соат ўтгач, парвозлар қайта тикланди.

Тергов Миллий транспорт хавфсизлиги кенгашига топширилди.

Киритилди: 19:35 11.02.2025. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!