Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Аризона штатида иккита самолёт тўқнашиб кетди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди

Аризона штатида иккита самолёт тўқнашиб кетди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди

Аризона штатидаги Скоттсдейл аэропортида (АҚШ) Bombardier Learjet самолёти Gulfstream 2100 бизнес-жети билан тўқнашди, деб хабар берди ABC News Фуқаро авиацияси федерал бошқармасига таяниб. Бир киши ҳаётдан кўз юмди.

Bombardier Learjet қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тўхтаб турган Gulfstream 2100 самолётига бориб урилган.

Скоттсдейл ёнғин хизмати капитани Дэйв Фолионинг айтишича, уч киши шифохонага ётқизилган. Самолётлардан бирида бир киши қамалиб қолган.

Ҳозирда учиш-қўниш йўлаги ёпиқ, дея хабар берди аэропорт Х ижтимоий тармоғида. Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлади, деб хабар беради rbc.ru.

Киритилди: 13:12 11.02.2025. Ўқилди: 1138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!