Аргентинанинг Росон шаҳри суди аргентиналик эркакни оғир техникани пингвинлар уяси орқали ҳайдаб ўтиб, атроф-муҳитга зарар етказганликда айбдор деб топди.
Бу ҳақда Чубут провинсияси адлия бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
"Суд бир овоздан Рикардо Ла-Рехинни оғирлаштирилган жиноий бузуқлик учун жавобгарликка тортишга қарор қилди", дейилади матнда. Шунингдек, у ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликда айбдор деб топилди. Ҳукм 11 ноябрь куни эълон қилинади.
Тергов шуни кўрсатдики, Ла-Рехина 2021 йилда Пунта-Томбо қўриқхонасига туташ жойлашган ўз мулкига йўл ва панжара қуриш учун пингвинлар уяси ҳудудидан оғир техникани ҳайдаб ўтган. Газетанинг ёзишича, тадбиркорнинг ҳаракатларидан 100 дан ортиқ пингвин нобуд бўлган, 300 га яқин уялар вайрон қилинган. Нашр қайд этганидек, бу Лотин Америкасида ҳукм чиқарилган биринчи экоцид ҳодисасидир.