Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Аргентинада ҳукуматга қарши янги намойишлар бўлиб ўтди

Аргентинада ҳукуматга қарши янги намойишлар бўлиб ўтди

“Репорт” нинг “ТАСС”ГА таяниб хабар беришича, ҳозирда майдонда 1000 га яқин одам бор, бироқ турли сиёсий ва ижтимоий ҳаракатлар байроқлари остида намойишчилар колонналари Конгресс томон юришда давом этмоқда.

Қайд этилишича, йиғилганлар чоршанба кунлари нархларнинг ошиши ва бюджет харажатларининг қисқариши шароитида турмуш шароити ёмонлашгани сабабли норозилик намойишларини ўтказа бошлаган пенсионерларни қўллаб-қувватловчи плакатларни ушлаб туришган.

Агентлик маълумотларига кўра, майдонга полиция ходимлари ва сув тўплари ўрнатилган машиналар жалб қилинган.

Киритилди: 03:02 20.03.2025. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!