Аргентина жанубий қирғоқларида 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар беришича, ер силкинишлари Аргентинанинг Ушуая шаҳридан 285 км жануби-шарқда ва Чилининг Пунта Аренас шаҳридан 511 км узоқликда қайд этилган.
Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Ушуаяда 58 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, Пунта Аренасда эса 117 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Расмийлар цунами хавфи ҳақида огоҳлантирган. Эҳтимолий вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.