Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аргентина терма жамоасининг янги сардори маълум бўлди

Аргентина терма жамоасининг янги сардори маълум бўлди

Лионель Месси халқаро фаолиятини якунлагач, Аргентина терма жамоасида сардорлик боғичини ким тақиши масаласига ойдинлик киритилди.

Аргентина терма жамоасининг янги сардори сифатида Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Кристиан Ромеро танланди. 28 ёшли футболчи эндиликда амалдаги жаҳон чемпионларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушади.

Ромеро Аргентина миллий жамоасидаги дебютини 2021-йилда ўтказган. Ҳимоячи шу вақтга қадар терма жамоа либосида 58 та учрашувда қатнашиб, 4 та гол муаллифига айланган.

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!