Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аргентина бош мураббийи: "Ёш Мессини мураббий сифатида бошқаришни истардим"

Аргентина бош мураббийи: "Ёш Мессини мураббий сифатида бошқаришни истардим"

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессини яна бир бор юқори баҳолади.

Миллий жамоада ҳужумчига мураббийлик қиладиган сўнгги ўйини олдидан Скалони Месси билан унинг ёшлик даврида ишлашни истаганини тан олди.

"Месси 22-23 ёшида бетакрор футболчи эди. У бизнинг қўл остимизда ҳам яхши ўйнади, аммо мен уни ёшлигида машқ қилдиришни истардим.

У бетакрор эди ва ҳозир ҳам шундайлигича қолмоқда. Биз билан у ўзини қулай ҳис қилди. Биз ҳам у, ҳам бошқа футболчилар ўзларини яхши ҳис қилишлари учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик", — деди Скалони.

6 октябрь куни Аргентина "Монументаль" стадионида Бенинга қарши ўйнайди.

Киритилди: 19:19 19.09.2026. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар