"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Арда Гюлер "Барселона"дан бўлган қизиқиш ва нима учун айнан "қироллик клуби"ни танлагани ҳақида фикр билдирди.
"Таътилда эканлигим вақтим отам менга қўнғироқ қилиб: "Реал" сени сотиб олмоқчи", деди. Мен жуда ҳаяжонландим! Бу менинг болаликдаги орзум эди, шунинг учун мен ўз танловимга ишонардим", - деди футболчи интервьюда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда футболчи учун курашда "Барселона" фаворит эди, лекин футболчи Мадрид клуби билан шартнома имзолаганди.