«Реал»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа клуб билан келаси мавсум якунига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.
Жорий мавсум якунлангач, агар клуб раҳбарияти мутахассис олдига қўйилган вазифалар бажарилмади, деган хулосага келмаса, Арбелоа ўз лавозимида қолади.
42 ёшли Альваро Арбелоа 12 январь куни «Реал» бош мураббийи лавозимида Хаби Алонсони алмаштирди.
Биринчи даврадан сўнг «қаймоқранглилар» Ла Лига турнир жадвалида 45 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа «Барселона»дан 4 очко ортда қолмоқда.