2025 йилнинг ёзида “Ливерпуль”дан “Реал”га кўчиб ўтган ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд учун Мадрид суперклубидаги фаолият бирон қийин бошланди.
Тажрибали ҳимоячи мушак жароҳатлари сабабли 21 ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Трент секин-аста ўз спорт формасига қайтмоқда. У декабрдан бери биринчи бор бошланғич таркибда майдонга тушди ва “Реал”нинг “Реал Соcьедад” жамоасига қарши 4:1 ҳисобида якунланган учрашувида голли узатма қайд этди.
Мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоа 27 ёшли англиялик футболчининг маҳоратига юқори баҳо берди.
- Трент ҳақида янги нарсаларни кашф қилишга ҳожат йўқ. У ўйинни жуда яхши тушунади, майдонни кўра олади ва биз учун бундай ўйинчилар жуда муҳим. У фақат тўп узатиш билан чекланмайди, марказий позицияларда ҳам ўйнай олади. Биз бундай ўйинчиларга эга бўлганимиздан бахтиёрмиз, - деди Альваро Арбелоа.