Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Арағчи: "Теҳрон Вашингтонга мутлақо ишонмайди"

Арағчи: "Теҳрон Вашингтонга мутлақо ишонмайди"

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Теҳрон Вашингтонга мутлақо ишонмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда Арағчи Саудия Арабистонининг "Ал-Ихбория" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

АҚШ билан бўлган музокаралар тажрибасига таяниб, Эрон ТИВ раҳбари кўп ҳолларда музокаралар АҚШнинг "ҳужуми" билан якунланганини билдирди.

"Америка томони билан шундай музокараларимиз бўлганки, улар мамлакатимизга қарши уруш бошланиши билан якун топган. Тажриба шуни исботладики, музокаралар жараёнида америкаликларга асло ишониб бўлмайди", — дея Арақчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги.

Киритилди: 11:00 21.10.2026. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар