Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Арағчи: "Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормаяпти"

Арағчи: "Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормаяпти"

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Теҳрон Вашингтон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормаётганини айтди.

Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

"Эроннинг АҚШ билан ўз вакиллари орқали хабар алмашиши музокара деб ҳисобланмайди ва ҳозирда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот олиб борилмаяпти", деб аниқлик киритди у.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар ҳақида гапириш АҚШ ва Исроилнинг мағлубиятини тан олишдир. Вазир Теҳрон икки ядровий давлатнинг ўз мақсадларига эришишига тўсқинлик қилишга муваффақ бўлганини таъкидлади.

"Душман мамлакатни бўлиб ташлай олмади, тез ғалабага эриша олмади ва миллий бирликни бузолмади. Улар энди музокаралар ҳақида гаплашаётгани мағлубиятни тан олишдир; улар шарциз таслим бўлиш ҳақида гапиришмадими? Хўш, нега улар ҳозир музокаралар учун юқори лавозимли амалдорларини сафарбар қилмоқдалар?", деб таъкидлади Арағчи.

Вазир ҳозирда ҳеч қандай музокаралар кўзда тутилмаганлигини ва кафолациз сулҳнинг доимий равишда ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишига таҳдид солишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!