Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Арағчи: "АҚШнинг қарама-қарши позицияси дипломатияга тўсқинлик қилмоқда"

Арағчи: "АҚШнинг қарама-қарши позицияси дипломатияга тўсқинлик қилмоқда"

АҚШнинг қарама-қарши позицияси Эрон билан можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан суҳбат чоғида маълум қилди.

"АҚШнинг ҳаракатлари ноқонуний ва унинг раҳбарларининг қарама-қарши позициялари дипломатияга тўсқинлик қилмоқда. Эрон бошқа томоннинг ҳаракатларига мувофиқ ўз манфаатлари ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўради", деди Арағчи.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, россиялик ҳамкасбига минтақадаги воқеалар ва АҚШ томонидан сулҳни бузиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди. Суҳбат давомида улар минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Эрон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!