Форс кўрфази мамлакатлари Ҳормуз бўғози қайта очилганидан кейин бир ҳафта ичида нефть етказиб бериш ва транзит юкларни қайта тиклашга тайёр.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Оқ уй матбуот анжуманида баёнот берди.
Унинг айтишича, у Вашингтонда бўлиб ўтган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банкининг баҳорги сессиясида Яқин Шарқдаги ҳамкасблари билан учрашган.
"Ва уларнинг барчаси Ҳормуз бўғози қайта очилгандан сўнг, бир ҳафта ичида нефть қазиб олишни қайта бошлашлари мумкинлигини айтишмоқда", деди Бессент.