Араб давлатлари Ғазо секторидаги урушни қоралашига қарамай, уч йилдан бери Исроил билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни яширинча кенгайтириб келмоқда.
Бу ҳақда The Washington Post нашри маълум қилди.
Нашр томонидан қўлга киритилган АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) бешта ҳужжати "АҚШ ҳарбийлари "Минтақавий хавфсизлик модели" деб атайдиган нарсанинг яратилиши ҳақида батафсил маълумот беради".
Нашрнинг қайд этишича, Исроил ва олти араб давлати ҳарбийлари CENTCOM томонидан Баҳрайн, Миср, Иордания ва Қатарда бир қатор учрашувлар ўтказган.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони ва БАА ҳам юқорида тилга олинган моделга киритилган, Қувайт ва Уммон эса барча учрашувлар ҳақида маълумот берилган “потенциал ҳамкорлар” ҳисобланади. Таъкидланишича, ҳамкорлик "янги иттифоқни ташкил этмайди" ва учрашувлар "қатъий махфий равишда" ўтказилади.
"Эрондан келаётган таҳдид" музокаралар ортида турган "ҳаракатлантирувчи куч" ҳисобланади.
"Ушбу ҳарбий алоқалар Исроилнинг сентябрь ойида Қатарга берган ҳаво ҳужумидан кейин инқирозга учраган эди, бироқ энди улар Ғазода пайдо бўлган сулҳни назорат қилишда муҳим роль ўйнаши мумкин", деб ёзади WP.
CENTCOM вакиллари, шунингдек, Исроил ва олти араб давлати изоҳ беришдан бош тортди.