Ар-Риёдда АҚШ ва Украина вакилларининг учрашуви якунланди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги раҳбари ва Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров Х ижтимоий тармоғида ёзди. У музокаралар "самарали ва мазмунли" ўтганини ҳамда томонлар асосий масалалар, жумладан, энергетика масалаларини муҳокама қилганини таъкидлаган.
"Украина президенти Владимир Зеленскийнинг мақсади - мамлакатимиз ва халқимиз учун, кенгроқ айтганда, бутун Европа учун адолатли ва мустаҳкам тинчликни таъминлаш. Биз бу мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз", - дея хулоса қилди Умеров.
Қайд этиш жоизки, музокараларда Мудофаа вазирлиги раҳбаридан ташқари президент девони раҳбари ўринбосари Павел Палиса ҳам иштирок этган. Америка делегацияси таркибига Давлат департаментининг сиёсатни режалаштириш бўйича директори Майкл Антон, шунингдек, Украина бўйича махсус элчи ёрдамчилари Кейт Келлог ва Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц кирди.