Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ақтўбеда қулликда бўлган Ўзбекистон фуқароси қутқарилди

Ақтўбеда қулликда бўлган Ўзбекистон фуқароси қутқарилди

Қостанай ва Ақтўбе вилоятларида мажбуран мол боқиб, қулликда бўлган икки киши қутқарилди.

«Қостаной вилоятида мажбурий меҳнатга оид факт рўйхатга олинди. Чорва хўжалиги бор киши икки ярим йил давомида 21 ёшли йигитни мажбуран ишлатиб келган. Қостанайлик ёш йигитга қўйлар, сигирлар ва отлар боқтиришган», - деди Ички ишлар вазирлиги вакили Камил Ғалиев.

Ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-қисми бўйича (шахсни ноқонуний эксплуатация қилиш) судгача тергов бошланди. Азоб чеккан йигит инқироз марказига етказилган. Унга керакли ёрдам кўрсатилмоқда.

«Ақтўбе вилоятида ҳам худди шундай жинояти учун полиция ферма эгасини жавобгарликка тортди. У Ўзбекистондан келган 58 ёшли эркакнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, куч ишлатиб, уни бир йил давомида ишлашга мажбур қилган. Жабрланувчи чўпон бўлган ва молхонада яшаган. Ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси (одам савдоси) билан судгача тергов бошланди», - деди у.

Киритилди: 22:47 16.11.2020. Ўқилди: 3049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!