Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ақтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти ўрнида хотира мажмуаси барпо этилди

Ақтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти ўрнида хотира мажмуаси барпо этилди

Ижтимоий тармоқларда Ақтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти ўрнида хотира мажмуаси ўрнатилгани ҳақидаги тасвирлар пайдо бўлди.

АЗЕРТАЖнинг хабар беришича, у самолёт қолдиқлари жойлашган ҳудуд атрофини ўраб турган металл тўсиқдан иборат бўлиб, ўриндиқлар ва гуллар билан безатилган.

Тўпқорағон тумани ҳокимлиги маҳаллий оммавий ахборот воситаларига хотира мажмуасини ўрнатиш ташаббуси билан Мангистау вилояти аҳолиси чиққанини маълум қилди: "Улар ўз маблағлари ҳисобидан ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этишга қарор қилишди, бунга бюджет маблағлари сарфланмади."

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтов шаҳри яқинида Боку-Грозний йўналиши бўйича парвоз қилаётган АЗАЛ йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида бўлган 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари омон қолган.

Киритилди: 07:48 25.05.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!