АҚШнинг янги ҳужумлари бошланганидан сўнг, Эрон жанубидаги Бандар Аббос ва Сирик шаҳарларида портлашлар содир бўлди.
Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабар берди.
Телевидение маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғозида жойлашган Бандар Аббос ҳудудида учта ва Сирикда иккита портлаш содир бўлган.
Форс кўрфази соҳилидаги Бушеҳр ва Асалуеда ҳам портлашлар қайд этилган.
Бироқ, портлашларнинг аниқ жойлари ҳали аниқланмаган.
Бундан ташқари, мамлакат жанубидаги Чабаҳарда яна бир портлаш ва Форс кўрфази соҳилидаги Бушеҳрда яна бешта портлаш қайд этилган.