NYT газета манбаларига кўра, янги ҳарбий ёрдам пакетига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракеталар ва ўқ-дорилар киради.
"Қўшма Штатларнинг NATO'даги иттифоқчилари бу қуролларни президент Доналд Трамп билан тузилган келишув доирасида харид қилиб, кейин Киевга топширади. Мазкур қуроллар Украинага Россия ҳужумларидан ҳимояланишга ёрдам беради", дея ёзмоқда Тhe New York Times.
Нашрнинг маълум қилишича, деярли барча қуроллар Украинага зудлик билан етказиб берилиши мумкин.
"Гап мавжуд захиралардан олинган ёки яқинда ишлаб чиқарилган қуроллар ҳақида бормоқда", дея қўшимча қилинган мақолада.