Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг Ямандаги ҳаво ҳужумлари ҳусийлар ҳаракатини енгиш учун етарли бўлмайди

A A A
АҚШнинг Ямандаги ҳаво ҳужумлари ҳусийлар ҳаракатини енгиш учун етарли бўлмайди

Қаршиликни синдиришнинг ягона йўли қуруқликдаги операция бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда CNN манбалар ва таҳлилчиларга таяниб.

Телеканалнинг таъкидлашича, Америка бомбардимонлари ҳусийларнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига ёки уларнинг ракета отиш мосламаларига жиддий зарар етказмаган. Бу исёнчиларнинг Исроилдаги нишонларга ва Қизил денгиздаги Америка флотига мунтазам ҳужумлари билан тасдиқланади.

Телеканалнинг эслатишича, Вашингтон томонидан ҳусийларга қарши бошланган ҳаво операцияси қиймати аллақачон 1 миллиард долларга етган. Расмийлардан бири CNN телеканалига АҚШнинг бу йўналишдаги ресурслари тугаб қолганини айтди.

Киритилди: 09:30 07.04.2025. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!