АҚШ Мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евроосиё сиёсати бўйича ёрдамчиси ўринбосари Лора Купер истеъфога чиқди ва энди Миллий мудофаа университетида дарс беради. Бу маълумотни Politico тарқатди.
Нашрнинг қайд этишича, Лора Купер 2022 йилдан Киевга қурол етказиб беришни мувофиқлаштиришда муҳим роль ўйнаган. У Украина расмийлари билан ҳам яхши муносабатда эди.
Пентагоннинг фуқаролик ходими лавозимини эгаллаган амалдор ушбу бўлимда 20 йилдан ортиқ ишлаган. Politico манбалари унинг кетишини АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда лавозимга киришиши ва Оқ уйнинг янги раҳбарининг Украинага нисбатан сиёсатини кўриб чиқиши билан боғлашмоқда.