Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Украинадаги миссиясини қўллаб-қувватлашдан бош тортиши НАТО бирлигига путур етказади

АҚШнинг Украинадаги миссиясини қўллаб-қувватлашдан бош тортиши НАТО бирлигига путур етказади

АҚШ Украинадаги эҳтимолий тинчликпарварлик миссиясида Европа қўшинларини қўллаб-қувватлашдан бош тортиши НАТО бирлигига таҳдид солади. Бу ҳақда ЕИ дипломати маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Америка ҳаво қопламини ёки бошқа ёрдамни таклиф қилишдан бош тортгани Украинада тинчликпарварлик миссияси таклиф қилиниши юзасидан жиддий хавотирларни уйғотди, деб ёзади Financial Times.

"Ҳеч ким Украинадаги отишма чизиғида АҚШ кўмагисиз оз сонли Европа қўшинларини кўришни хоҳламайди. Агар бирор нарса юз берса, бу НАТО бирлигига катта танглик туғдиради" - дейди манба.

Украина бўйича онлайн саммитдан сўнг Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер "хоҳловчилар коалицияси"га кирувчи давлатлар ҳарбий етакчилари 20 март куни Лондонда учрашиб, Украинага қўшин юборишнинг оператив тафсилотларини муҳокама қилишларини айтди. Британия ҳукумати раҳбари бир қатор давлатлар келишувлар тафсилотларини ошкор қилмасдан, Украинадаги “тинчликпарвар кучлар” миссиясида иштирок этиш бўйича “аниқ мажбуриятларни” олганини қўшимча қилди.

Киритилди: 00:03 18.03.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!