Пит Ҳегсет бу ҳақда Конгресс Вакиллар палатаси бюджет бўйича қуйи қўмитасида бўлиб ўтган тингловлар чоғида маълум қилди.
"Ҳозирги маъмурият бу можарога бутунлай бошқа нуқтаи назардан қарайди. Биз зиддиятни музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал этиш ҳар иккала томон манфаатларига, шунингдек, бутун дунё бўйлаб рақобатлашаётган барча томонларнинг қарашларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз манфаатларига мос келади, деб ҳисоблаймиз", — дея фикр билдирди Ҳегсет.
Қўшма Штатларнинг навбатдаги молиявий йил учун мудофаа бюджети қарийб 1 триллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, мудофаа ҳаражатларининг асосий қисми АҚШ қуролли кучларини қайта қуроллантириш ва модернизация қилишга йўналтирилади.