Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг уч штати CОVID-19нинг рекорд даражада ўсганлиги тўғрисида хабар берди

АҚШнинг уч штати CОVID-19нинг рекорд даражада ўсганлиги тўғрисида хабар берди

Американинг учта штатида янги коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг кунлик рекорд даражада ўсиши қайд этилди, деб хабар бермоқда “Reuters” расмийларнинг маълумотларига асосланиб.

Хусусан, ўтган бир кунда Юта штатида касалликнинг 1198, Жанубий Дакотада 463, Монтанада эса 330 та янги ҳолати аниқланган.

Коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари бўйича Қўшма Штатлар дунёда биринчи ўринда туради.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 6,9 миллиондан ортиқ одам CОVID-19 билан касалланган, шулардан 200 мингдан ортиғи вафот этган, 2,7 миллиондан ортиғи шифо топган.

 

 

Киритилди: 22:30 25.09.2020. Ўқилди: 1738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!