Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг тактик ядровий қуроли Британияда жойлаштирилиши мумкин

АҚШнинг тактик ядровий қуроли Британияда жойлаштирилиши мумкин

Англия шарқидаги Саффолк графлиги ҳудудидаги Лейкенҳит ҳарбий базасида АҚШнинг тактик ядровий қуроли жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Telegraph хабар берди.

Газета маълумотига кўра, мазкур авиабазада ҳозирда шундай қуролни сақлашга мўлжалланган бир неча миллион фунт қийматли сақловхона қурилмоқда. Қурилиш яқин йилларда битказилади.

Европада АҚШнинг 100 га яқин B61 ядровий бомбалари жойлаштирилган, улар НАТОга аъзо Белгия, Италия, Нидерландия, Туркия ва Германиядаги базаларда сақланмоқда. Шундай бомбалардан яна 150 таси АҚШда бўлиб, F-35 қирувчи самолётлари орқали ташланиши мумкин.

Газета АҚШга ҳарбий қарамликни пасайтириш мақсадида Буюк Британия ва Франция ўз тактик ядровий қуролини ишлаб чиқиш учун икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқаётганига ҳам эътиборни қаратди.

Киритилди: Бугун 13:14. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!