Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг собиқ ҳарбийси: «Ғазода ёрдам олиш “Очлар ўйини”ни эслатади»

АҚШнинг собиқ ҳарбийси: «Ғазода ёрдам олиш “Очлар ўйини”ни эслатади»

АҚШ армиясининг нафақадаги подполковниги, илгари Исроил ва АҚШга қарашли “Ғазога гуманитар ёрдам” (GHF) фондида ишлаган Энтони Агиляр Ғазода ёрдам тарқатиш жараёнини «Очлар ўйини» романидаги саҳналарга қиёслади.

АҚШдаги мустақил сенатор Берни Сандерс ижтимоий тармоқларда Агилярнинг Ғазодаги вазият ҳақидаги видеоёзувини эълон қилди.

«Фаластинликлар ёрдам пунктига етиб бориш учун курашаётгандаги ҳолатни тасвирлаш учун энг тўғри ўхшатма — бу “Очлар ўйини”. Ким кучли ва тезроқ бўлса, ёрдам шу кишига насиб қилади», — деди Агиляр.

Агилярнинг сўзларига кўра, Ғазода ёрдам олиш фақат омад ва жисмоний қувватга боғлиқ бўлиб қолган. Бу ҳолат инсонпарварлик тамойилларига зид ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган ёрдам тизимининг ҳақиқий юзини кўрсатади.

Киритилди: 18:27 01.08.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!