Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари эълон қилингач, ўнлаб нефт танкерлари ҳаракатдан тўхтади

АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари эълон қилингач, ўнлаб нефт танкерлари ҳаракатдан тўхтади

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"10 январ куни Қўшма Штатлар Россиянинг “соя флоти” деб аталувчи 183 та кемага қарши янги санкциялар киритганидан сўнг, камида 65 та нефт танкери денгизда тўхтаб қолди", деб ёзади Reuters мониторинг хизматларига таяниб.

Маълумотларга кўра, бешта танкер Хитой портлари яқинида, еттитаси Сингапур ҳудудида, қолганлари эса Россиянинг Болтиқ денгизи ва Узоқ Шарқдаги соҳилларида тўхтаган.

Бир кун аввал Bloomberg агентлиги АҚШ санкцияларига дучор бўлган Россия нефти ортилган учта танкер Хитой портларига киритилмагани ҳақида хабар берган эди. Агентлик, шунингдек, Ҳиндистон расмийлари орасидаги манбаларига таяниб Ҳиндистон ҳам Россия нефти ортилган кемаларни қабул қилишдан бош тортишини маълум қилган эди.

Киритилди: 19:52 14.01.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!