Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

AҚШнинг Россия ва Германияга нисбатан режаси ошкор қилинди

AҚШнинг Россия ва Германияга нисбатан режаси ошкор қилинди

АҚШ Россия ва Германияни уруштириб қўйиш учун Германияни Украинага "Leopard" танкларини юборишга кўндирди. Бу ҳақда “Gray Zone” шарҳловчиси Aарон Матэ ёзмоқда.

“Германия жамоатчилиги фикрига зид равишда ва кескинлашув хавфи ошишга эътибор бермай, Вашингтон Берлинни Украинага "Leopard" танкларини юборишга кўндирди. Бу "Stratfor" асосчиси Жорж Фридман 2015 йилда AҚШнинг “азалий манфаати” деб атаган нарсанинг ғалабаси: “Германия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг узилиши”, - дейди у.

Бир неча ойдан буён Украина Ғарбдан ҳужум ҳаракатлари учун зирҳли техникалар беришни талаб қилмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: 16:40 25.01.2023. Ўқилди: 5998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!