Кучли ёмғир туфайли АҚШнинг Невада штатидаги чўл ҳудудида тахминан 70 минг киши қолиб кетди.
4 сентябргача бўлиб ўтадиган анъанавий "Burning Man" маданий фестивалининг 70 минг нафар меҳмони ушбу ҳудуд учун аномал бўлган кучли ёғингарчилик сабабли уйларига қайта олмаяпти. Қумли чўл улкан лой ботқоққа айланган ва транспортларнинг ҳаракатланиши имконсиз, дея хабар бермоқда CNN.
Ноқулай об-ҳаво туфайли бир киши ҳалок бўлди. Қолган иштирокчиларга ташкилотчилар сув, озиқ-овқат ва ёқилғини тежашни маслаҳат беришди, чунки об-ҳаво қачон яхшиланиши номаълум. Телеканалнинг маълум қилишича, қум қуриганидан кейингина унда транспорт воситаларида ҳаракатланишга имкон бўлади.