АҚШнинг тижорат хом нефть захиралари ҳафта давомида 4,5 миллион баррелга камайиб, 28 август ҳолатига кўра 424,5 миллион баррелга етди.
Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги хабар берди.
Жорий захира даражаси йилнинг шу давридаги беш йиллик ўртача кўрсаткичдан 1% юқори.
Тошкент вақти билан соат 00:40 ҳолатига кўра, Лондоннинг ICE биржасида 2026 йил ноябрь ойида етказиб бериладиган Brent хом нефть фьючерслари нархи 0,76% га ўсиб, бир баррель учун 95,37 долларни ташкил этди, октябрь ойидаги WTI хом нефть фьючерслари нархи эса 0,6% га ўсиб, бир баррель учун 90,76 долларни ташкил этди.