Жаҳон бозорида Brent маркали нефт нархи 5 фоизга ошди. Агентликнинг хабар беришича, бозор Россия нефтини етказиб беришдаги узилишлар хавфига муносабат билдирмоқда.
"Нефт нархи душанба куни қайд этилган беш ойлик энг паст кўрсаткичдан ошиб кетди", дея таъкидланади агентлик хабарида.
Нашр маълумотларига кўра, Жо Байден ўз президентлигининг сўнгги кунларида ҳам шундай қарор қабул қилиш масаласини қўйишни кўриб чиққан, бироқ жаҳон бозорининг беқарорлашувидан хавотирланиб, бундан воз кечган.
Ҳозирги пайтда, Трамп бензин нархларини паст даражада ушлаб туришга интилаётган бир вақтда, санкциялар тўғрисидаги қарор “хавфли кўринмоқда”.
Халқаро муносабатлар кенгаши эксперти Томас Гремнинг фикрича, бу чоралар Кремл сиёсатида ўзгаришларга олиб келиши эҳтимолдан йироқ.
"Агар Оқ уй бу Путин ўз хатти-ҳаракатларини тубдан ўзгартиради деб ўйласа, улар ўзларини алдашади. Санкциялар секин таъсир кўрсатади, Кремл эса уларни четлаб ўтишни яхши билади", – деди Грем.