АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ўз фуқароларини террорчилик гуруҳлари аъзолари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳужумлардан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN департамент баёнотига таяниб хабар бермоқда.
"АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси хорижий террорчилик ташкилотлари томонидан АҚШ корхоналари ва АҚШ фуқаролари тез-тез бўладиган жойларга нисбатан зўравонлик ёки ҳужумлар содир этиш эҳтимоли ортиб бораётганидан хабардор", — дейилади телеканал элчихона баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда.
АҚШ дипломатик миссияси ходимлари ўз фуқароларини чет элликлар тўпланадиган жойларга бормасликка, шунингдек, оломон ва йирик тадбирлардан қочишга чақирди.
Бундан ташқари, элчихона қўшимча қилганидек, АҚШ Давлат департаменти ҳам америкаликларга Ироққа саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилади.